Учқудуқ ва Зарафшонда ишловчиларга расман ойлик устама белгиланди
Қонунчиликка мувофиқ, ноқулай табиий-иқлим шароитида меҳнат қилаётган айрим ҳудудлардаги бюджет ташкилотлари ходимлари учун компенсация хусусиятига эга ойлик устама тўланиши белгиланди. Гап Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ҳамда Конимех туманидаги Зафаробод шаҳарчаси ҳақида кетяпти.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 206-сон қарори билан ушбу ҳудудларда бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимларига устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Низомда устама миқдорлари...