Саида Раметова турмуш ўртоғи Жумадулла Раметов ҳақида юракдан гапирди
Актриса Саида Раметова “Аёл қалби” кўрсатувида берган интервюсида турмуш ўртоғи — Жумадулла Раметов ҳақида самимий ва таъсирли фикрлар билдирди.
Унинг айтишича, турмуш ўртоғининг оғир хасталикка чалинишини ҳеч қачон тасаввур ҳам қилмаган. Бироқ ҳаётдаги синовларни сабр билан қабул қилишга ҳаракат қилганини таъкидлади:
“Ҳеч қачон турмуш ўртоғим Жумадулла Раметов бундай касалликка чалинади, деб ўйламаган эдим. Аммо шукр қиламан: атрофимизда соғлом юрган қанча дўстларимиз, яқинларимиздан айриляпмиз.