Женнифер Ҳейл Шепарднинг Гаррус билан хайрлашувини эслади
Mass Effect трилогиясида аёл Шепардга овоз берган актриса Женнифер Ҳейл Mass Effect 3 даги энг ҳиссиётли саҳналардан бири уни ёзув пайтида кутилмаганда “уриб” кетганини айтди. Гап Шепард ва Гарруснинг Жнечилар билан якуний ҳужум олдидан хайрлашадиган машҳур эпизоди ҳақида кетмоқда — мухлислар ҳануз уни сериядаги энг кучли лаҳзалардан бири деб аташади. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.
Behind the Voice подкастида Ҳейл одатда репликаларни “кўр-кўрона” ёзишини, яъни олдиндан қайси саҳна келишини билмаслигини таъкидлади.