StarCraft оламидаги янги шутер BlizzCon 2026да намойиш этилиши мумкин
Windows Central журналиcти Жез Корден берган маълумотларга кўра, StarCraft оламида яратилаётган янги шутер ўйини илк бор BlizzCon 2026 тадбирида кўрсатилиши эҳтимол. Тадбир сентябр ойида ўтиши айтилаётгани ва Корденга кўра, бу сафар BlizzConнинг асосий урғуси айнан StarCraft атрофида бўлиши мумкин. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.
Манбага кўра, гап учинчи шахс кўринишидаги шутер ҳақида кетмоқда ва лойиҳа бир неча йилдан бери ишлаб чиқилаётгани тилга олинади. Бу гаплар аввалги сизиб чиқишлар билан ҳам мос...