Forza Horizon 5 Xbox’да 55 миллион ўйинчига етди
Xbox’нинг сўнгги авлоддаги энг оммабоп лойиҳаларидан бири бўлган Forza Horizon 5 вақт ўтиши билан ҳам аудиториясини йўқотмади. Мексика фонида кечадиган очиқ дунёли пойга ўйини аксинча, ҳамжамиятини кенгайтиришда давом этиб, концепцияси ҳануз бренд қаторида долзарблигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.
FH5 ўйинчилари сони 55 миллиондан ошди — бу кўрсаткич уни Xbox тарихидаги энг муваффақиятли ўйинлардан бирига айлантирди. Бундай барқарор ўсишга мунтазам янгиланишлар, вақтингалик тадбирлар...