Loss32 Linux асосида Windowsга ўхшаш тизим бўлади
Интернетда Loss32 деб номланган янги дистрибутив ҳақида хабар тарқалди: лойиҳа Linux ядросини классик Windows руҳидаги иш столи кўриниши билан уйғунлаштирмоқчи. Муаллифлар Windows дастурларини имкони қадар силлиқ ишга туширишни, шу билан бирга Linux учун одатий дастурлар қўллаб-қувватланишини сақлаб қолишни мақсад қилган. Биринчи ишлайдиган прототипни шу ойдаёқ оммага тақдим этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.
Ғоя жиҳатидан Loss32 кўп йиллардан бери чўзилиб келаётган ReactOSга яқин...