Lenovo ва Motorola Qira номли янги AI ёрдамчисини тақдим этди
Лас-Вегасдаги CES 2026 кўргазмасида Lenovo ва Motorola Qira деб номланган янги сунъий интеллект платформасини эълон қилди. Компания уни компьютер, планшет ва смартфонларни битта экотизимга боғлайдиган кроссплатформа рақамли ёрдамчи сифатида кўрсатмоқда ва Microsoft ҳамда Google ечимларига рақобатчи бўлишини таъкидламоқда. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.
Qira “ambient” форматдаги AI сифатида — яъни алоҳида иловани ишга туширмасдан, операцион тизим ичига чуқур сингдирилган ҳолда ишлайди.