Рафинья Суперкубок финалида кимга қарши ўйнаш фарқ қилмаслигини айтди
“Барселона” вингери Рафинья Диас Испания Суперкубоги финалида қайси рақибга қарши майдонга тушишни афзал кўриши ҳақидаги саволга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каталонияликлар ярим финалда “Атлетик” Бильбаони ишончли тарзда таслим этди — учрашув 5:0 ҳисобида якунланди. Рафинья бу баҳсда икки бор гол уриб, ғалабага катта ҳисса қўшди.
Финалдаги рақиб эса эртанги Мадрид дербисида аниқланади. Рафинья “Реал” ёки “Атлетико”дан қайси бири чиқишидан қатъи назар...