Метан "заправка"лар яна чекланди: иш вақти 10–16 қилиб белгиланди
8 январдан бошлаб автомобилларга метан газ тўлдириш компрессор шохобчалари (метан заправкалар) янги вақт тартибида ишлайди: ҳар куни соат 10:00 дан 16:00 гача. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги расмий маълум қилди.
Вазирлик изоҳига кўра, магистрал газ қувурларида босим пасайиши кузатилаётгани сабабли зарур чоралар кўрилмоқда. Бу вазиятда энг биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз ва барқарор таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.