Booster вертикал видеоларни тўлиқ блоклайдиган янги платформа бўлди
SamC4r тахаллусли дастурчи Booster номли видео хостинг платформасини тақдим этди. Муаллиф уни YouTube’га муқобил сифатида кўрсатмоқда ва энг муҳим жиҳати — лойиҳа тўлиқ очиқ манба кодли: техник асос Next.js’да қурилган, файллар эса GitHub’даги оммавий репозиторийда ҳамма учун очиқ. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.
Booster’нинг “юлдузли” функцияси — контент лентасини томошабиннинг ўзи бошқариши. Профил созламаларида Shorts ва TikTok услубидаги вертикал видеоларни бутунлай ўчириб қўйиш мумкин.