2026 йил учун иш вақти календари эълон қилинди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2026 йилга мўлжалланган иш вақти календари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати расмий хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу иш вақти календари Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони, шунингдек 2025 ва 2026 йил календарлари асосида тайёрланган.
Ҳужжатда турли иш ҳафталари учун ҳисоб-китоблар аниқ келтирилган.