Тер Штеген яна жароҳат олди ва «Барселона»га қайтди
«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген яна жароҳат олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, 33 ёшли германиялик футболчи машғулот пайтида шикастланиб, Саудия Арабистонидаги йиғинни эрта тарк этишга мажбур бўлган ва Каталонияга қайтган. «Кўк-анорранглилар» жароҳат тафсилотлари ва унинг қанчалик жиддий эканини тиббий кўриклардан кейин маълум қилишини билдирди.
Mundo Deportivo маълумотига кўра, тер Штегеннинг жароҳати, катта эҳтимол билан, оғир эмас.