Самарқандда 29 ёшли эркакнинг қорнидан 200 грамм мих чиқди
Самарқандда тиббиёт амалиётида кам учрайдиган, лекин одамни ларзага соладиган ҳолат қайд этилди. 29 ёшли фуқаронинг қорин бўшлиғидан жами 200 граммга яқин мих ва “саморез”лар олиб ташланди. Бу ҳақда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали маълум қилди.
Маълум қилинишича, А.Э. исмли 29 ёшли бемор муассасага қорин соҳасидаги кучли оғриқ билан олиб келинган. Шошилинч қабул бўлимида ўтказилган диагностика ҳамда лаборатория текширувлари натижасида унинг меъда-ичак...