8 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?
“Ўзгидромет” 8 январь, пайшанба куни кутилаётган об—ҳаво ҳақида навбатдаги прогноз ва маълумотни тақдим этди. Унга кўра, республика ҳудудларида ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол эса кўпчилик ҳудудларда шарқдан эсиши айтилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—2 даража совуқ, кундузи 7—9 даража илиқ бўлади.