Симеоне дербида Винисиусни тўхтатиш режасини тузди
Мадрид дербиси арафасида «Атлетико» бош мураббийи Дийего Симеоне «Реал»нинг ҳужумкор етакчиларидан бири Винисиус Жуниорни зарарсизлантириш бўйича аниқ режа ишлаб чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Diario AS хабарига кўра, Испания Суперкубоги ярим финалидаги баҳсда Симеоне Винисиусга шахсий назоратни Маркос Льорентега топширган. 30 ёшли испаниялик футболчи учрашувни асосий таркибда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида бошлаши кутилмоқда.
«Атлетико» – «Реал» ўйини пайшанба, 8-январ куни бўлиб ўтади.