Фабрегас Комонинг ўсиши энг муҳими эканини таъкидлади
Комонинг бош мураббийи Сеск Фабрегас Пиза устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоа ўйини ва жараён ҳақида фикр билдирди. Учрашув А Сериянинг 19-тури доирасида ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис натижа муҳим бўлса-да, асосий эътибор жамоанинг ривожланишида эканини айтди. Фабрегас Пизани яхши тайёргарлик кўрган, курашувчан рақиб сифатида эътироф этиб, Комо ўйин давомида чизиқлар орасидаги боғланишни яхшилаш учун айрим деталларни ўзгартириб, ечим излашига тўғри келганини таъкидлади.