Россия миллиардерлари умумий бойлиги 2025 йилда кескин ошди
2025 йил Россиянинг энг бадавлат қатлами учун, айтса бўлади, “плюс” йили бўлди. Bloomberg’нинг “Миллиардерлар индекси”га таяниб, ТАСС хабар беришича, россиялик энг бой одамлар қўлида тўпланган умумий бойлик ҳажми бир йил ичида 23 млрд 818 млн долларга кўпайган.
Эътиборли жиҳати шундаки, ўсиш “бир-иккита” исм ҳисобига эмас, бир неча йирик ўйинчиларнинг активлари қимматлашиши орқали кўзга ташланган. Кимдир портфелини кучайтирган, кимдир бизнесидаги баҳолашлар ошган — натижада индексда рақамлар “юқорига қараб кетган”.