Ўзбекистонда исломий банклар: очилиш санаси маълум бўлди
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янгиланган таҳрири жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Унда мамлакат молия тизимини янгилашга қаратилган муҳим ислоҳотлар, шу жумладан исломий молия соҳасида аниқ режа ва муддатлар белгиланган.
Ҳужжатга кўра, кўп йиллар давомида муҳокама қилиниб келинган исломий молия хизматларини жорий этиш масаласида амалий қадамлар ташланади. Жумладан, 2027 йилда исломий молия тамойиллари асосида ишлайдиган биринчи банк ташкил этилиши режалаштирилган. 2029–2030...