Венесуэлада қазиб олиш ошиши кутилаётгани фонида нефть нархлари пасайди
6 январ куни жаҳон бозорида нефть нархлари пасайиш кўрсатди. Reuters хабарига кўра, бунга Венесуэлада нефть қазиб олиш ҳажми ошиши мумкинлиги ҳақидаги кутишлар сабаб бўлган: Brent фьючерслари 0,2% арзонлаб, бир баррель учун 61,62 долларга тушди, АҚШнинг WTI маркали нефти эса 0,3% пасайиб, 58,15 доллардан баҳоланди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Таҳлилчилар айтишича, Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олингани ҳақидаги хабарлар фонида бозорга босим янада кучайиши мумкин. Reuters маълумотига кўра...