Туркманистон фуқаролари АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров пули қўяди
Туркманистон фуқаролари АҚШ визасига ариза топширишда энди 5 мингдан 15 минг долларгача гаров пули киритиши шарт. AP хабарига кўра, Туркманистон қўшимча визавий талаблар жорий этилган давлатлар рўйхатига киритилди ва бу тартиб 2026 йилдан кучга киради. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Янги талаб фақат Туркманистон билан чекланмайди: худди шундай гаров пули Бутан, Ботсвана, Марказий Африка Республикаси, Гвинея, Гвинея-Бисау ҳамда Намибия фуқароларидан ҳам сўралади. Аввалроқ бу рўйхатга Мавритания...