Жанубий Кореяда туғилиш кўпайди, аммо ўлимлар сони ундан ҳам кўп
Жанубий Кореяда туғилишлар сони кетма-кет иккинчи йил ижобий ўсиш кўрсатганига қарамасдан, мамлакатда аҳоли сони қисқаришда давом этмоқда. Бунга сабаб сифатида вафот этганлар сони туғилганлардан анча юқори бўлиб қолгани кўрсатилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, ўтган йил давомида мамлакатда 258 минг 242 нафар чақалоқ туғилиб, рўйхатдан ўтказилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан тахминан 15 минг нафарга кўпроқ бўлиб, сўнгги йилларда...