Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
“Ўзгидромет” 7 январь, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, республикада ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади ва ёғингарчилик кузатилмайди. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2° совуқ, кундузи 7–9° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.