Юнусободда учта автомашина тўқнашди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида учта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса 6 январь куни кундузги соатларда пойтахт аҳолиси гавжум бўлган кўчалардан бирида қайд этилди.
Маълум қилинишича, соат 13:45 атрофида Амир Темур кўчасида ЗИЛ, Voyah ва Nexia-3 русумли автомашиналар ўзаро тўқнашган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув кучли бўлмаган ва ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари ва аниқ ҳолатлари ҳозирда...