Буюк Британия болалар учун зарарли овқат рекламасини чеклади
Буюк Британияда соғлом овқатланишни тарғиб қилиш йўлида жиддий қадам ташланди. Мамлакатда ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилишни чекловчи янги қонун кучга кирди. Ушбу қарор, аввало, болалар орасида семизлик муаммосига қарши курашишга қаратилган.
Янги тартибга кўра, бундай маҳсулотлар телевидениеда соат 21:00 дан олдин реклама қилинмайди. Интернет платформаларида эса уларни тарғиб қилиш умуман тақиқланди. Ҳукумат расмийларининг таъкидлашича, бу чора...