Россияда ажралишда мажбурий медиацияни жорий этиш режалаштирилмоқда
Россияда оилавий низолар бўйича мажбурий судгача медиацияни жорий этиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш 2026-2027 йилларга мўлжалланган, деб ёзади "TASS."
Тахминларга кўра, ўзгартиришлар "Воситачи иштирокидаги низоларни ҳал қилишнинг муқобил тартиби (медиация тартиб-таомили) тўғрисида"ги Федерал қонунга киритилади. Ташаббус оила ва демографик сиёсат режасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилмоқда.
Режага кўра, ажрашиш жараёнида бўлган ота-оналар келишувга эриша олмасалар...