Ҳиндистонда “мўъжизавий” кўк гул фермерлар даромадини оширмоқда
Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида илгари оддий ўсадиган капалак нўхати гули бугун фермерлар учун даромад манбаига айланмоқда. Кўк рангли бу гул чой, табиий бўёқ ва озиқ-овқат маҳсулотларида кенг қўлланилмоқда. Ассам штатида яшовчи Нилам Браҳма ҳам шу гулни етиштириш орқали кичик бизнес бошлаган ва қисқа вақт ичида даромад кўра бошлаганини айтади.
Сўнгги йилларда дунёда табиий ранг берувчи маҳсулотларга талаб ошгани капалак нўхатига бўлган қизиқишни кучайтирди. АҚШда ушбу гул озиқ-овқат қўшимчаси сифатида тасдиқланган бўлса-да...