Родригес Венесуэла президенти сифатида қасамёд қилди, Мадуро иши судда
Венесуэлада сиёсий вазият яна бир бор кескин бурилиш олди. Хабарларга кўра, АҚШнинг Николас Мадурони қўлга олиш билан якунланган ҳарбий амалиётидан кейин мамлакат вице-президенти бўлиб ишлаб келган Делси Родригес парламент — Миллий ассамблея олдида давлат раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида қасамёд қилди. Маросим 5 январ куни бўлиб ўтгани айтилмоқда.
Қасамёд маросимини парламент спикери, Делси Родригеснинг акаси — Хорхе Родригес олиб борган. Делси Родригес нутқида вазиятни “қонуний бўлмаган ҳарбий тажовуз” дея баҳолаб...