Жоау Канселу «Барселона»га қайтди: ижара битими қанча вақтга тузилди?
Каталония мухлислари учун кутилган хабар: қанот ҳимоячиси Жоау Канселу «Барселона»га яна қайтмоқда. Инсайдер Фабрицио Романо маълум қилишича, клуб 31 ёшли португалиялик футболчини «Ал Ҳилол»дан мавсум охиригача ижарага олиш бўйича келишувга келган.
Маълумотларга кўра, ижара ҳақи 4 миллион еврони ташкил этади. Яъни «Барса» қишки ойнада катта трансфер “портлатмай”, лекин тажрибали ва универсал футболчи билан таркибни тезда кучайтирмоқчи.
Испания матбуоти ҳам молиявий тафсилотларга ойдинлик киритмоқда...