Фарғонада катта миқдордаги контрабанда гиёҳвандлик тармоғи фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ)нинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирларда Тожикистондан ноқонуний олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари айланмасига алоқадор бир қатор ҳолатлар аниқланди. Қайд этилишича, операциялар давомида Қўқон шаҳри ва вилоятнинг бошқа ҳудудларида контрабанда йўли билан олиб кирилган “опий” ва “гашиш”нинг катта партиялари мусодара қилинган.
Аввало, Тожикистондан контрабанда қилинган гиёҳвандлик...