NVIDIA CES 2026 да RTX 50 SUPER чиқмаслигини айтди
NVIDIA’нинг GeForce жамоаси CES 2026 доирасида GeForce On ҳамжамияти учун махсус янгиланиш тақдимотини ўтказишини маълум қилди. Трансляция 6-январ куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.
Компания эса дарҳол муҳим нуқтани аниқ қилиб қўйди: тадбирда янги видеокарталар эълон қилинмайди. Шу тариқа, миш-мишларда тилга олинган RTX 50 SUPER қатори ҳам бу йилги кўргазмада тақдим этилмаслиги тасдиқланди.
GeForce On саҳифасидаги таърифга кўра, трансляция асосан дастурий таъминот ва ҳамкорлар экотизимига қаратилган бўлади.