Алимент пули ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг қарорига кўра, қарздор Р.М. дан ундирувчи З.М. фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан алимент ундириш белгиланган эди.
Бироқ, қарздор узоқ вақт давомида мазкур мажбуриятни бажармаган. Мажбурий ижро бюроси Чирчиқ шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан бир неча бор тушунтириш ва профилактик ишлар олиб борилди.
Унга алимент тўламасликнинг оқибатлари...