Apple ва бошқа брендлар 2026 йилда қандай гаджетларни тақдим этади
2026 йилда Apple, Samsung ва бошқа йирик электроника ишлаб чиқарувчилари янги қурилмаларини бозорга олиб чиқишни режалаштирмоқда. Улар орасида арзонроқ ноутбуклар, соғлиқни назорат қилишга йўналтирилган тақиладиган гаджетлар ҳамда ички сунъий интеллект имкониятлари кучайтирилган ечимлар бор. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Инсайдерлар маълумотига кўра, Apple илк бор нисбатан бюджет сегментига кириши мумкин: компания тахминан 600 доллар атрофида баҳоланаётган ноутбук моделини синовдан ўтказмоқда.