Exodus лойиҳаси BioWare ветеранлари қўлида қолмоқда
Mass Effect’нинг “маънавий вориси” сифатида тилга олинаётган Exodus атрофидаги мухлислар Archetype Entertainment раҳбари Жеймс Оллен студияни тарк этгани ҳақидаги хабардан сўнг хавотирга тушди. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.
Бу хавотирлар кучайгач, Оллен жамоатчиликка мурожаат қилиб, лойиҳа “жуда ишончли қўлларда” эканини таъкидлади. Унинг айтишича, ишлаб чиқиш жараёнини тажрибали мутахассислар, жумладан BioWare’дан чиққан, Mass Effect устида ишлаган ветеранлар давом эттирмоқда.
...