Ўзбекистонда коррупцияни фош қилганларга ҳимоя ордери берилади
Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш тизимида муҳим янгилик жорий этилмоқда. Эндиликда коррупцияга оид жиноятлар ҳақида хабар берган фуқаролар давлат томонидан махсус ҳимоя ордери билан таъминланади. Бу тартиб президент фармонига асосан 2026 йил 1 июлдан кучга киради, дея маълум қилди Адлия вазирлиги.
Янги қарорга мувофиқ, коррупцияни фош этишга ҳисса қўшган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун” номли махсус кўкрак нишони ҳам таъсис этилмоқда.