Достон Турсунов Гонконгда декабр ойининг энг зўр ўйинчиси бўлди
Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Достон Турсунов Гонконгда яна бир бор ўз сўзини айтди — у ўтган ой, яъни декабрнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Бу янгиликни журналист Нарзулла Сайдуллаев ҳам ўз хабарида алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Ўзбекистонлик ҳимоячи Достонбек Турсунов Гонконг чемпионатининг «томирига тушиб олди». Ҳамюртимиз бутун бошли чемпионатда декабр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди”, — дейилади хабарида.
30 ёшли футболчи “Ли Ман” сафида декабрь ойида 3 та учрашувда майдонга тушиб...