Навоийда 47 йўловчили автобус ағдарилди: қурбонлар бор
Навоий вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси одамлар ҳаётига зомин бўлди. Томди тумани ҳудудида салонида 47 нафар йўловчи бўлган автобус ҳаракат вақтида ағдарилиб кетди. Оқибатда икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳат олди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 5 январ куни содир бўлган. ZHONG TONG BUS русумли автобус Зарафшон—Навоий йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда, уни бошқариб бораётган 1986 йилда туғилган ҳайдовчи руль назоратини йўқотган. 17 йиллик тажрибага эга...