«Челси»нинг вақтинча бош мураббийи: Биз бу ерга ютаман деб келгандик
«Челси»нинг вақтинча бош мураббийи Калум Макфарлейн «Манчестер Сити»га қарши 1:1 дурангдан кейин жамоаси ўйинини юқори баҳолади ва айниқса иккинчи бўлимда кўрсатилган характердан фахрланишини айтди. Унинг таъкидлашича, гол уролмаган тақдирда ҳам, ўйиннинг иккинчи қисмидаги руҳ ва кураш учун барибир мамнун бўларди.
Учрашувда «Сити» 42-дақиқада Тижани Рейндерс голи билан олдинга чиқди, аммо «Челси» таслим бўлмади: 90+4-дақиқада Энсо Фернандес сўнгги лаҳзада ҳисобни тенглаштириб, қимматли бир очкони олиб кетди.