Disney мультфильми «Зверополис 2» касса йиғими рекорд ўрнатди
Disney’нинг “Зверополис 2” мультфильми кинотеатрларда миллионлаб доллар йиғишда давом этмоқда. Фильмнинг глобал касса йиғими 1,588 миллиард долларга етди ва яқин кунларда 1,6 миллиардлик маррани ҳам ортда қолдириши кутилмоқда. Шу тариқа у Disney тарихидаги энг кўп даромад келтирган анимацион лойиҳа мақомини эгаллади. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.
Давомий қисм айниқса Хитой бозорида портлади: у ерда картина 600 миллион доллардан ортиқ даромад йиғиб, Хитойдаги энг муваффақиятли голливуд кинолойиҳасига айланди.