Венесуэлада вақтинчалик президент вазифаси вице-президентга топширилди
Венесуэла Олий суди Николас Мадуро мамлакатда йўқлиги сабабли президент ваколатларини вақтинча вице-президент Делси Родригес бажаришини белгилади. Суд баёнотида бу қадам давлат бошқарувида узвийликни сақлаш, мамлакатни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва давлат институтлари барқарор ишлашини таъминлашга қаратилгани қайд этилди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Шу куни Делси Родригес Венесуэла давлат телевиденийеси орқали халққа мурожаат қилди. У Николас Мадуро ҳануз мамлакатнинг ягона қонуний президенти эканини таъкидлади...