Гасперини "Рома" клубининг мағлубиятини изоҳлади ва ўйинни баҳолади
"Рома" бош мураббийи Жан Пйеро Гасперини А Сериянинг 18-тури доирасида "Аталанта"га қарши ўйинда жамоаси рақибдан кам ўйнамаганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бергамодаги учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Гасперини "Аталанта"нинг кучли томонларини эътироф этар экан, "Рома"нинг кўрсатган ўйинини ҳам алоҳида қайд этди.
"Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен яратган вазиятларимиздан мамнунман. Қаттиқ ва кучли 'Аталанта'га қарши ўйнаш осон эмас, аммо биз рақибдан ожиз кўринмадик"...