Николас Мадуро кишанланган ҳолда Нью-Йоркка олиб келинди
АҚШ телеканаллари эълон қилган фото ва видеоларда Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳамда унинг рафиқаcи Силия Флореснинг Қўшма Штатларга олиб келинган лаҳзалари акс этгани айтилмоқда. Хабарларга кўра, Мадуро Кариб денгизида турган АҚШ авиаташувчисидан ҳарбий самолётда олиб чиқилган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Кадрларда у Нью-Йорк штатидаги ҳарбий базада самолёт бортидан туширилаётгани кўринади: Мадуронинг қўлларида кишан, оёқларида занжирлар бўлган, бошига эса капюшон ёпилган....