Гарсия Барселона дербисида «Эспанол»ни тўхтатиб, энг яхшиси бўлди
«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия шанба кунги шаҳар дербисида собиқ жамоасига қарши майдонга тушиб, ҳал қилувчи роль ўйнади. 24 ёшли посбоннинг ишончли ўйини «кўк-анорранглилар»га «Эспанол» устидан 2:0 ҳисобида қуруқ ғалаба келтирди ва учрашув якунида у энг яхши футболчи совринини олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гарсия учрашув давомида олти зарбани қайтарди, уларнинг айримлари ҳақиқатан ҳам жуда хавфли эди. Кенгайтирилган статистикага кўра, унинг олди олинган голлар кўрсаткичи (xG) 1,7 ни ташкил этди ...