«Вулверҳемптон» «Вест Хэм»ни янчиб ташлади
АПЛнинг 20-тур учрашувида «Вулверҳемптон» ўз майдонида «Вест Хэм»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, бу рақиб устидан Премьер-лигадаги илк ғалабасини қўлга киритди. Мезбонлар ҳал қилувчи дақиқаларда имкониятлардан унумли фойдаланди ва ҳимояда ишончли ўйин кўрсатди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Ўйин бошидanoq «Вулверҳемптон» юқори темп ўрнатди. 4-дақиқада Жон Ариас Хи Чан Хван иштирокидаги ҳужум якунланишида ҳисобни очди. Кейин мезбонларнинг босими пеналтилга олиб келди ва уни Хи Чан Хван аниқ ижро этди.