Қўшиқларини бошқалар куйлашини хоҳламайдиган Кумуш Раззоқова ҳақида
Хонанда Кумуш Раззоқова шахсий ҳаёти ҳақида ошкора гапиришни хуш кўрмайдиган санъаткорлардан бири саналади. Унинг исмини отаси Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романидаги Кумуш образига ҳавас қилиб қўйган. Санъаткор россиялик актёр ва мусиқачи Владимир Барамиков билан турмуш қурган. Улар йигирма йил бирга яшаганидан сўнг ажрашишган.
2013 йилда Кумуш Раззоқова оғир автоҳалокатга учраб, жиддий жароҳат олган. Оқибатда хонанда икки ой давомида юра олмай қолган.
У ижодий фаолиятини “Садо” гуруҳида бошлаган.