«Челси» Янги йил куни Мареска билан хайрлашиб катта хато қилди
Энсо Мареска 1-январ куни «Челси» бош мураббийлигидан бўшатилди. Бу Премьер-лига тарихида мураббий Янги йил кечасида лавозимидан кетган илк ҳолат сифатида қайд этилди. Бир ярим йилда икки соврин, ўтган мавсумдаги тўртинчи ўрин, лигада энг ёш таркиб — барибир якун. Сабаб оддий: «Челси»да фақат ютиш етмайди, клуб ички қоидаларига ҳам бўйсуниш керак. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Асл ҳукм декабрда ўқилди: АПЛдаги 7 турда атиги 1 ғалаба, «Арсенал»дан 15 очколик ортда қолиш ва «Борнмут»...