«Комо» «Удинезе» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди
«Комо» 2026 йилни ўз майдонида «Удинезе» устидан қийин кечган 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Учрашув А Сериянинг 18-тури доирасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18-дақиқада Алберто Морено жарима майдонида Якуб Пйотровски томонидан йиқитилди ва ҳакам пенальти белгилади. Жамоа сардори Лукас Да Куня 11 метрлик зарбани марказдан аниқ ижро этиб, ҳисобни очди.
56-дақиқада Николо Дзаньоло дарвозабон Жан Бютезни ортда қолдириб гол урди, бироқ эпизодда кичик офсайд қайд этилгани учун гол бекор қилинди.