АҚШ Николас Мадурога нисбатан расмий айбловларни эълон қилди
АҚШ Бош прокурори Памела Бонди X ижтимоий тармоғидаги баёнотида Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳамда унинг рафиқаси Силия Флоресга нисбатан расмий айбловлар қўйилганини маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Маълумотга кўра, Мадурога “наркотерроризм мақсадидаги фитна”да иштирок этиш, кокаинни АҚШ ҳудудига олиб киришни уюштиириш, шунингдек, АҚШга қарши қўлланиши мумкин бўлган қурол ва портловчи мосламаларни сақлаш каби айбловлар илгари сурилмоқда. Эр-хотинга оид ишни Ню-Йорк штатининг Жанубий округи суди кўриб чиқади.