Ўзбекистон электр ишлаб чиқаришни кескин оширмоқда
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 2025 йил якунлари бўйича жамланма статистикасини эълон қилди. Ҳисоботда мамлакат энергия балансда сезиларли ўзгаришлар кузатилгани айтилади: бир йил давомида электр ишлаб чиқариш 6,38 фоизга ошиб, 81,5 млрд кВт⋅соатдан 86,7 млрд кВт⋅соатга етди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Энг қизиқ нуқта шундаки, якуний истеъмолчиларга етказиб бериш ишлаб чиқаришдан ҳам тезроқ ўсди: кўрсаткич 14 фоизга кўтарилиб, 77 млрд кВт⋅соатни ташкил этди. Тизим самарадорлиги ҳам яхшиланди ...