Сунъий интеллект ижтимоий ҳолатларни "ҳис қилмайди", инсонлар устун
Сунъий интеллект (СИ) бугунги кунда юзни таниш, объектларни ажратиш ва матн ёзиш каби бир қатор вазифаларни бажаришда яхши натижалар кўрсатмоқда. Аммо одамлар ўртасидаги ижтимоий ишоралар, ҳаракатлар ва ниятларни англашда у ҳали ҳам инсондан ортда қолмоқда. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги СИ моделлари ҳаракатдаги ижтимоий саҳналарни талқин қилишда одамлардан аниқ кўра олмаяпти.
Жонс Хопкинс университети олимлари олиб борган тадқиқотга кўра, мавжуд СИ тизимлари инсонлар ўртасидаги ижтимоий ўзаро таъсирни ...