Tata Steel Chess 2026: Абдусатторов ва Синдаров янги турнирда...
Жорий йилнинг 16 январидан 1 февралга қадар Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахматнинг классик йўналиши бўйича энг нуфузли турнири – “Tata Steel Chess 2026” бўлиб ўтади. Ушбу халқаро мусобақа дунёнинг энг кучли шахматчиларини бир жойга жамлайди ва ҳар йили шахмат мухлисларининг диққатини ўзига жалб этади. Турнирда икки нафар ўзбек шахматчиси – Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Турнирда иштирок этиш учун танланган шахматчилар рўйхатида бир қанча олий даражадаги мусобақаларнинг ғолиблари бор.